Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

билан, олим ёки жоҳил бўлишидан қатъий назар, фарзлар ва мандубларни адо этадиган, ҳаром ва макруҳлардан тийиладиган, мустаҳаб ибодатларни қилиб, шубҳали нарсалардан узоқлашадиган исломий шахсия вужудга келади. Ислом асосига кўра фикрлайдиган, хоҳишини Исломга тобе қиладиган ҳар бир киши исломий шахсияга айланади.

 

Тўғри, Ислом бу ақлиянинг ўсиши ва ҳар бир фикрни қиёслашга қодир бўлиши учун исломий сақофатни кўпайтиришга буюрди. Бу нафсиянинг ўсиши ва унинг Исломга хилоф барча майллардан қайтаришга қодир бўлиши учун фарзлардан ташқари (масалан, мандуб ва нафл) амалларга буюрди ва ҳаромдан ташқари (масалан, макруҳ) амаллардан қайтарди. Лекин буларнинг ҳаммаси шахсни ўстириш, уни юксакликка олиб чиқиш учундир. Бу ишларни қилмаслик уни исломий шахсиядан чиқариб қўймайди. Балки бу ишларни қилмаётган ва ўз йўлларини Ислом деб эътибор этадиган оми кишилар ҳамда фақат вожиб амалларни бажариб, ҳаром ишлардан тийилишгагина чекланган толиби илмлар ҳам исломий шахсиялардир. Булар қувват жиҳатидан бир-биридан фарқ қилса-да, лекин ҳаммаси исломий шахсиядир. Инсоннинг исломий шахсия эканига ҳукм чиқаришдаги муҳим нарса, у ўзининг фикри ва майли учун Исломни асос қилишидир. Исломий шахслар, исломий ақлиялар, исломий нафсияларнинг тафовути мана шундадир. Исломий шахсларни фаришта деб тасаввур қилаётганлар қаттиқ янглишадилар. Уларнинг жамиятга зарари жуда катта. Чунки улар башарият орасида фаришталарни излаяптилар ва сира тополмаяптилар. Ҳатто бу сифатларни ўзларида ҳам тополмай ноумид бўлиб, мусулмонлардан қўл силтаяптилар. Бундай кишилар хаёлпарастлардир. Улар Исломни хаёлий нарса, уни татбиқ қилиш жуда маҳол, у татбиқ этиб бўлмайдиган, бунга сабр етмайдиган чиройли бир ғоя деб тушунадилар. Натижада одамларни Исломдан тўсиб, амалдан тўхтатиб қўядилар. Ҳолбуки, Ислом татбиқ этилиш учун келган. У воқеий бўлиб, воқеликни муолажа қилади. Ҳар қандай инсон, унинг фикри қанчалик заиф, ғариза ва узвий эҳтиёжлари қанчалик қувватли бўлмасин, Ислом ақидасини англаганидан кейин ўз нафсига Исломни осонгина татбиқ қилиши ва исломий шахсияга айланиши мумкин. Чунки у ўз тушунча ва майллари учун Ислом ақидасини ўлчов қилиб, мана шу миқёс асосида юриши билан исломий шахсияга айланади. Кейин у ўз шахсиясини қувватлантириши учун ақлиясини исломий сақофат билан ўстириши ва нафсиясини тоат амаллари билан кучайтириши лозим, токи у юксакликка кўтарилиб, бу юксакликда мустаҳкам қолсин. Чунки у фикрларини ақида билан муолажа қилди. Зеро у ақидани ҳаёт ҳақидаги фикрлари қуриладиган фикрий пойдевор қилди. Фикрларни исломий ақидага қиёслаб, хатосидан тўғрисини ажратиб олади. Бу билан у фасод фикрлардан қутилиб, соғлом фикр эгаси бўлиб қолади. Ғариза ва узвий эҳтиёжлардан содир бўлаётган амалларини шаръий ҳукмлар билан муолажа қилади. Бу муолажа унинг ғаризаларини йўқотишга ҳаракат қилмай, тартибга солади, уни ўз ҳолига ташлаб қўймай, мувофиқлаштиради, эҳтиёжларини унга хотиржамлик ва барқарорлик бахш этадиган тарзда қондириш имкониятларини вужудга келтиради. Шунинг учун Исломга ақл ва далилдан келиб чиқиб эътиқод

 

5-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260